"Атлетико" ишончли ғалабани қўлга киритиб, чемпионлик учун имкониятини ошириб олди

Испания Ла Лигаси 36-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Реал Сосьедад" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Муросасиз кечган ушбу баҳс Диего Симеоне шогирдларининг 2:1 ҳисобидаги ишончли ғалабаси билан якун топди.

16-дақиқада Янник Карраско стандарт вазиятдан сўнг ҳисобни очган бўлса, 28-дақиқада Анхель Корреа имкониятдан унумли фойдаланиб ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди. Ўйин якунига 7 дақиқа вақт қолганда "Реал Сосьедад" аъзоси Элорса Субельдиа ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди, бироқ ўйин натижаси ўзгармади: "Атлетико" хотиржамлик билан 3 очкони қўлга киритди.

Шу тариқа, 3 очкони қўлга киритган "матрасчилар" ўз очколари сонини 80 тага етказиб олган ҳолда пешқадамликни мустаҳкамлаб олди. 2-ўриндаги "Барселона" куни кеча "Леванте"га қарши баҳсда (3:3) очко йўқотгани боис, чемпионлик учун математик имкониятини пасайтириб юборди. Айни дамда уларда 76 очко мавжуд. "Реал" эса эртага ўз ўйинини ўтказади. Уларда очколар сони 75 та.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди! "Атлетико" ишончли ғалабани қўлга киритди. Эътиборингиз учун раҳмат!

  • 90+'

    Учрашувга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 88'

    "Реал Сосьедад" айни дақиқаларда тўп билан кўпроқ муомала қилмоқда.

  • 85'

    Тўп назорати рақамларда: 36-64!

  • 84'

    ГОООООООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Бурчакдан узатилган тўпни қабул қилиб олган Субелдиа бу сафар Облакни ожиз қолдирди! 2-1! Камбек кўрамизми?

  • 83'

    "Реал Сосьедад" бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беради.

  • 81'

    "Атлетико"да ўзгариш: Луис Суарез ўрнига Ренан Лоди ўйинга қўшилди.

  • 80'

    Портунинг зарбаси устунга тегиб қайтди!

  • 78'

    Луис Суарез жарима майдончаси ичида ажойиб узатмани қабул қилиб олди, бироқ унинг зарбасига бирозгина аниқлик етишмади. Тўп устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 73'

    Диего Симеоне ҳам ўзгаришларни ишга солади: Анхель Корреа ўрнига Жоау Фелиш ўйинга қўшилди, Сауль ўрнига эса Жоффрей Кондогбия.

  • 69'

    "Реал Сосьедад"да яна 2 ўзгариш амалга оширилди: Элустондо ва Оярсабаль ўрнига Субельдиа ҳамда Меркеланс ўйинга қўшилди.

  • 69'

    Бу сафар бурчак тўпидан самара чиқмади.

  • 68'

    Бурчакдан узатилган тўпни меҳмонлар аъзоси Порту боши билан дарвозага йўллади, Облак эса яна бир бор суперсейви билан жамоасини сақлаб қолди.

  • 67'

    Навбатдаги бурчак тўпи. Оярсабаль тўп олдида.

  • 66'

    Пачеконинг жарима майдончаси ичига узатмасини ҳимоячилар узоқлаштирди. Позицион ҳужум давом этади.

  • 64'

    Хон Пачеко тўпни боши билан дарвозага йўллади, бироқ ноаник.

  • 63'

    Бурчак тўпи. Оярсабаль уни ижро этишга тайёр.

  • 60'

    Каррасконинг зарбасидан сўнг тўп чап устуннинг ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 59'

    "Реал Сосьедад"да 2 ўзгариш: Саньян ва Начо Монреальнинг ўрнига Пачеко ҳамда Лопес ўйиинга қўшилди.

  • 56'

    Тўп "Атлетико"да. Бу сафар улар рақибининг хатосини пойлашяпти.

  • 54'

    "Реал Сосьедад" бурчак тўпини ижро этди, бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштира олишди.

  • 51'

    Оярсабаль бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.

  • 49'

    "Реал Сосьедад" ажойиб жамоавий ўйин намойиш этмоқда. Бироқ бу ҳисобга таъсир кўрсатаётгани йўқ.

  • 47'

    "Реал Сосьедад" таймни ўзгариш билан бошлади: Александр Исак ўрнига Андер Гевара ўйинни давом эттиради.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45+1'

    1-бўлим якунланди. Танаффус.

  • 45+'

    1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 43'

    Умумий зарбалар статистикаси: 8-4!

  • 40'

    "Реал Сосьедад" аъзолари бир-бирига тўпни ажойиб тарзда етказиб беришмоқда. Узатмалар анча аниқ.

  • 38'

    "Реал Сосьедад" бурчак тўпидан сўнг хавфли вазият ярата олмади. Позицион ҳужум давом этади.

  • 37'

    Облак жамоасини яна бир бор голдан сақлаб қолди! Александр Исакни зарбаси бартараф этилди. Бурчак тўпи.

  • 33'

    Оярсабаль ўз жарима майдончаси яқинида қўли билан тўпни ўйнади, жарима зарбаси белгиланди.

  • 32'

    Меҳмонлар аъзоси Александр Исак зарба позициясидан туриб Облак дарвозасига кучли ва аниқ тарзда тўпни йўллади, словениялик посбон эса фантастик реакциясини намойиш этди!

  • 28'

    ГООООООООООООООООООЛЛЛ!!! Анхель Корреа қарши ҳужумдан сўнг тўпни ичкарида қабул қилиб олди ва дарвозанинг пастги бурчагига аниқ зарбаси билан уни жойлаб қўйди! 2-0! "Атлетико" ўз услубида!

  • 26'

    "Атлетико" ўз услубида ўйин кўрсатмоқда. Қарши ҳужумлар жойида, ҳимоя эса доимгидек мустаҳкам.

  • 23'

    Тўп назорати рақамларда: 34 - 66!

  • 21'

    Узоқ давом этган позицион ҳужум Оярсабальнинг зарбаси билан якунланди, тўп дарвозанинг юқорисидан ўтиб кетди.

  • 18'

    "Сосьедад" аъзосининг жарима майдончаси ичига узатмасини Ян Облак қўли билан ушлаб олди.

  • 16'

    ГОООООООООООООООООООООЛЛЛЛ!!! Льорентенинг узатмасини Карраско дарвозага аниқ тарзда жойлаб қўйди ва ҳисобни очди. 1-0! "Атлетико" жиддий юриш бошлади.

  • 15'

    Янник Карраско жарима майдончаси ичидаги шерикларига тўпни етказмоқчи эди, бироқ ҳимоячилар тўпни аутга чиқариб юборди. Бурчак тўпи.

  • 14'

    "Реал Сосьедад" тўпни назорат қилмоқда, майда паслар сони кўп, рақиб хатоси кутиляпти.

  • 11'

    Льорентенинг кросси рақиб томонидан эгаллаб олинди.

  • 10'

    Маркос Льоренте жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилиб олди ва пастги чап бурчакка зарба йўллади, дарвозабон Ремиро эса ажойиб сейви билан жамоасини голдан қутқариб қолди.

  • 9'

    Суарезнинг жаримадан берган зарбаси бироз ноаниқ. Дарвозабон тўпни ўйинга киритади.

  • 9'

    Микель Оярсабаль хавфли ўйнади, "Атлетико"да гол уриш учун ажойиб имконият бор. Жарима зарбаси.

  • 7'

    Тўп назорати меҳмонларда.

  • 6'

    Луис Суарезда гол уриш учун ажойиб имконият юзага келганди, бироқ унинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунидан баландроқ ўтиб кетди.

  • 5'

    Маркос Льоренте гандбол ўйнагандаги сингари тўпни қўли билан ўйнади. Жарима зарбаси.

  • 3'

    "Реал Сосьедад" тўпни назорат қилмоқда. Жамоа аъзолари бир-бирига қисқа паслар амалга ошириш билан банд.

  • 1'

    Учрашув бошланди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!