"Атлетико" жиддий йўқотишга учради

"Атлетико"нинг англиялик ҳимоячиси Киран Триппьер жароҳат олиб сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Англиялик футболчи Ла Лиганинг 13-туридан ўрин олган "Валенсия"га (3:3) қарши баҳсда жароҳат олган ва танаффус пайтида захирага олинган. Триппьер елкасидан шикастланган. Унинг қачон сафга қайтиши номаълум.

31 ёшли Триппьер жорий мавсум "Атлетико" сафида жами 15 та ўйинда майдонга тушди. Унинг “матрасчилар” билан тузган амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!