"Атлетико" "Ливерпуль" посбонини ёзда жамоага жалб қилмоқчи
Грузиялик дарвозабон Георгий Мамардашвили ёзги трансферлар ойнасида клубини ўзгартириши мумкин.
"El Chiringuito TV" маълумотига кўра, Мадриднинг "Атлетико" клуби посбонни ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўриши мумкин. Бу трансфер Ян Облак жамоани тарк этган тақдирда амалга ошиши эҳтимоли юқори.
Сўнгги вақтларда Облакнинг "Атлетико"дан кетиши ҳақидаги миш-мишлар кучайган. Хабарларга кўра, 33 ёшли словениялик дарвозабон Саудия Арабистони клубларидан бирига йўл олиши мумкин.
Transfermarkt мутахассислари Ян Облакнинг трансфер қийматини 17 миллион евро, Георгий Мамардашвилиникини эса 28 миллион евро деб баҳоламоқда.
Жорий мавсумда 25 ёшли грузиялик посбон "Ливерпуль" сафида 13 та учрашувда қатнашди.
Фикрлар