"Атлетико" Лукас Эрнандесга ўринбосар топди

Мадриднинг "Атлетико" клуби "Бавария"га сотиб юборган ҳимоячиси Лукас Эрнандесга ўринбосар топди.

Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра "матрасчилар" франциялик футболчи ўрнига "Хетафе" ҳимоячиси Матиас Оливерани сотиб олишмоқчи.

Маълумот учун, 21 ёшли уругвайлик футболчи “Хетафе” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 22та ўйинда иштирок этди ва 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган, трансфер нархи эса 1 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!