“Атлетико” Моратани катта пулга сотмади

Мадриднинг “Атлетико” клуби марказий ҳужумчиси Альваро Мората ёзги трансфер ойнаси пайтида Англия Премьер лигаси клубига ўтиши мумкин, дея хабар беради “Cadena Ser”.

Манбага кўра, Испания терма жамоаси ҳужумчиси хизматларига Англия футболидаги топ-клублардан бири қизиқиш билдирган. Номи ошкор этилмаган жамоа Моратани 40-45 миллион еврога сотиб олишга тайёр эди, аммо “матрасчилар” раҳбарияти бу таклифни рад этишди. "Атлетико" Альварони янги мавсум жамоада олиб қолишни мақсад қилган.

Мората аввал ҳам Лондоннинг “Челси” клубида ўйнаган бўлиб, у “Челси” шарафини ҳимоя қилган.

Эслатиб ўтамиз, испаниялик футболчи ўтган мавсум Туриннинг "Ювентус" клубида ижара асосида ўйнаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!