"Атлетико" мухлислари учун хушхабар!

  • 1 сентябрь, 2021, 19:26
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Атлетико" Мадрид клуби ва Португалия терма жамоасининг ёш умидли ҳужумчиси Жоау Феликс жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлди.

Tecno

Эслатиб ўтиш лозимки, Португалия терма жамоаси Европа чемпионатидаги иштирокини якунлагач, Жоау товонидан жарроҳлик амалиётини ўтказган эди. Шу сабабли у мавсумнинг дастлабки 3 та турида "Атлетико"га ёрдам бера олмади. Ҳозир эса умумий гуруҳда шуғулланмоқда.

Бундан ташқари кеча тунда "матрасчилар" Антуан Гризманни "Барселона"дан ижарага олганини эълон қилди.

Жоау Феликс ўтган мавсум Ла Лигада жами 37 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!