"Атлетико" ўз сафига "Валенсия" тўпурарини қўшиб олмоқчи

"Валенсия" ҳужумчиси Родриго Морено мавсумлар оралиғида "Атлетико"га кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “матрасчилар” ёзги трансферлар даврида таркибга яна бир маҳоратли ҳужумчи жалб этиш керак деб ҳисоблашмоқда. 28 ёшли испаниялик футболчининг трансфери эса уларга тахминан 60 млн еврога тушиши мумкин.

Маълумот учун, Родриго ўтган мавсум “Валенсия” сафида жами 51та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “кўршапалаклар” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!