
"Атлетико" ўз уйида ишончли ғалабага эришиб, 1-ўринда қолди
Испания Ла Лигаси 14-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Эльче" учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Баҳс мобайнида Суарес дубль қайд этган бўлса, Коста бир маротаба гол уришга эришди. Меҳмонлар томонидан киритилган ягона тўпга Бойе муаллифликқ қилди.
12 турда 29 очко тўплаган "матрасчилар" жорий тур якунига кўра ҳам, биринчи поғонада қоладиган бўлмоқда.
- 90'
Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулла Маннонов олиб борди.
- 90+'
Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'
Коке ўрнига Фелипе майдонга тушмоқда.
- 84'
"Атлетико" тўлиқлигича устунликка эришмоқда.
- 80'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Коста пенальтидан унумли фойдаланиб, ҳисобни ишончли кўринишга қайтарди.
- 77'
"Эльче"нинг кетма-кет иккита бурчак зарбаси фойда келтирмади.
- 74'
Фелиш ва Суарес захирага олинди. Уларнинг ўрнига Коста ва Кондогбиа майдонга тушмоқда.
- 71'
Барраганнинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ноаниқ кетди.
- 67'
Лемар ва Карраско ўрнига Корреа ва Сауль майдонга тушмоқда.
- 61'
ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Лукас Бойе ҳисобни қисқартирди.
- 62'
Ренан Лоди тиббий ёрдам олмоқда.
- 59'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Суарес ҳисобни ишончли кўринишга олиб келмоқда.
- 55'
Триппьернинг жарима майдонига узатмаси блокланди.
- 51'
Верду ҳужумда фол ишлатди.
- 49'
Триппьернинг бурчак узатмаси ўтмади.
- 46'
Дональд ва Ригони ўрнига Хуан Санчес ва Хосан майдонга тушмоқда.
- 46'
Иккинчи тайм боланди.
- 45+4'
1-тайм якунланди. "Атлетико" ҳисобда минимал устунлик билан таймни якунлади. Танаффус.
- 45+3'
"Эльче" футболчиси Хосан қоидани қўпол тарзда бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди ва жарима зарбаси белгилади.
- 45+2'
Хосема Санчес "Атлетико" жарима майдони яқинида жуда яхши ўйин намойиш этди ва зарба беришга муваффақ бўлди. Бироқ тўп юқорилаб кетди.
- 45+1'
Янник Карраско қоида бузди. Жарима зарбаси.
- 45'
1-таймга 3 дақиқа вақт қўшиб берилди.
- 43'
Голдан сўнг мадридликлар тўпни рақибига бериб қўймаяпти. Устунлик юқори.
- 41'
ГООООООООООООООЛЛЛ!!! Киран Триппьернинг узатмасини жарима майдони ичида қабул қилиб олган Луис Суарез дарвозанинг пастги бурчагига тўпни йўналтирди ва ҳисобни очди! 1-0!
- 40'
Жоау Фелиш қулай позициядан дарвозага тўпни йўналтирди, тўп дарвозанинг устидан ўтиб кетди!
- 38'
"Эльче" футболчиси Хосан рақибини йиқитиб юборди, Хавьер Эстрада Фернандес фол қайд этиб, жарима зарбаси белгилади.
- 36'
Луис Суарезнинг берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
- 34'
"Атлетико" тўпни назорат қилмоқда.
- 31'
Томас Лемар жарима майдони ташқарисидан ўта кучли зарба беришга муваффақ бўлди, тўп дарвозанинг юқори ўнг бурчагига йўналтирилди - дарвозабон жамоасини голдан сақлаб қолди! Супер сейв!
- 29'
Ҳакам ўйинни тўхтатди: Карраско тактик фол ишлатди.
- 27'
Каррасконинг зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 26'
Томас Лемарнинг бурчакдан узатган тўпини бош билан дарвозага тўғирлашди, зарбага аниқлик етишмади.
- 25'
Янник Карраско рақиб жарима майдони ичига тўпни узатиб берди, палапартиш вазият юзага келди, "Эльче" футболчилари аранг тўпни ташқарига чиқариб юборишди. Бурчак тўпи.
- 23'
Маркос Льоренте жарима майдони ичига узатма оширди, ҳимоячилар фаоллик кўрсатди.
- 21'
Маркос Льоренте жарима зарбаси ижро этди, дарвоза марказига берилган зарбани дарвозабон осонлик билан эгаллаб олди.
- 20'
Меҳмонлар футболчиси Лукас Бойе ўз жарима майдони яқинида қоидабузарлик намойиш этди, Хавьер Эстрада Фернандес уни оғзаки огоҳлантириб, кейинги сафар карточка кўрсатишини айтди. "Атлетико" хавфли жарима зарбасини тепади.
- 19'
Марио Эрмосо тўпни Карраскога узатиб берди, Янникнинг зарбасини эса ҳимоячилар блоклади.
- 18'
Жоау Фелиш узун пас амалга оширди, бироқ ҳимоячи "Атлетико" футболчисига нисбатан чаққонроқ ҳаракат қилиб тўпни эгаллаб олди.
- 16'
Киран Триппьернинг қанотдан амалга оширган кросси майдон ташқарисига чиқиб кетди. Тўпни "Эльче" дарвозабони ўз зонасидан ўйинга киритиб беради.
- 14'
Гонсалу Верду қўпол фоли учун сариқ карточка билан жазоланди.
- 13'
Ажойиб имконият! Луис Суарез дарвозабон билан яккама якка вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, бироқ у тўпни эгаллаб олиш билан боғлиқ муаммога дуч келди.
- 10'
Янник Карраско ҳужумда фол ишлатди.
- 9'
Ҳаммаси жойида. Лоди ўйинни давом эттириш учун майдонга қайтди.
- 8'
Ренан Лоди майдонда ёрдамга муҳтож ҳолда ётибди, ҳакам ўйинни тўхтатиб, шифокорларни майдонга чақирди. Футболчи ўйинни дафом эттира олиши сўроқ остида.
- 7'
"Эльче" ўз майдонидан чиқа олмаяпти. Мадридликлар марказда яхши ўйин кўрсатишмоқда.
- 5'
"Атлетико" ҳужумда фол ишлатди.
- 4'
Пенальти бекор қилинди. Ҳакам ВАРга мурожаат қилгач, ўйин қоидаси бузилишидан олдин офсайд бўлган, деган қарорга келди.
- 2'
Пенальти! Фелишнинг жарима майдони ичига узатган тўпини Суарез эгаллади, ҳимоячи эса уни йиқитиб, пенальтига сабабчи бўлди! Суарезнинг ўзи буни ижро этадиган бўлди
- 1'
Хавьер Эстрада Фернандес ҳуштаги чалинди ва "Атлетико" ўйинни бошлаб берди.
- 0'
Учрашув бошланиш арафасида, футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда.
- 0'
Ассалому алайкум, қадрли футбол ихлосмандлари! Испания Ла Лигаси 14-туридан ўрин олган "Атлетико" - "Эльче" баҳсини сайтимиз матнли кўринишда сизга тақдим этади. Учрашувни сиз билан Абдулла Маннонов кузатиб боради.
Фикрлар