"Атлетико" клуби Янник Феррейра Карраскони сотиб олганлигини эълон қилди. Бунгача бельгиялик футболчининг трансфер ҳуқуқи Хитойнинг "Дальян Ифан" жамоасига тегишли эди.

Мадридликлар 27 ёшли футболчини қишги танаффусда ижарага олганди. Ўтган вақт оралиғида Карраско 16 учрашувда майдонга тушган. Ярим ҳимоячи "Атлетико" билан 4 йиллик шартнома имзолади. Мадридликлар у учун 22,5 млн евродан воз кечган.

Карраско 2015-18 йиллар оралиғида ҳам "матрасчилар" шарафини ҳимоя қилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар