Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби ўзининг ҳозирги бош ҳомийси ҳисобланган Исроилнинг Plus500 компанияси билан шартномани узайтирди.

Эслатиб ўтиш лозимки, қимматли қоғозлар бозорида етакчилардан бири ҳисобланган ушбу компания “матрасчилар” билан 2015 йилдан буён ҳомийлик қилиб келади.

Имзоланган янги келишувга кўра эса “Атлетико” ушбу компаниядан йилига 15 млн евро ҳомийлик маблағи ва яна унга қўшимча бонуслар олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ исроиллик бизнесмен Идан Офер 50 млн евро эвазига “Атлетико”нинг 10-15% миқдоридаги акцияларини сотиб олиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.