"Атлетико" президенти: Гризманнинг "Атлетико"дан кетиши худди Мессининг “Барселона”дан кетишига ўхшайди
"Атлетико" Мадрид клуби президенти Энрике Серезо франциялик ҳужумчи Антуан Гризманни жамоада қолишини яна бир бор таъкидлади.
“Аввал ҳам айтганман, Гризманн 100 фоиз жамоада қолади. Лекин ўшанда мен адашган эканман. Антуаннинг “Атлетико”да қолиши 2000 фоизга аниқ. Унинг “Атлетико”дан кетиши худди Мессининг “Барселона”дан кетишига ўхшайди", - дейди Энрике.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Гризманн ёзда “Барселона”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Айтиш керакки, унинг товон пули 120 млн еврони ташкил этади.
Маълумот учун, Гризманн жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 41та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 19та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг “матрасчилар” билан амалдаги шартномаси эса 2023 йилга қадар имзоланган.
Фикрлар