"Атлетико" президенти "Ювентус"га қарши бўлажак ўйинлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди
Мадриднинг "Атлетико" клуби президенти Энрике Сересо УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финалидан ўрин олган "Ювентус"га қарши ўйинлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ювентус" - Европанинг энг кучли жамоаларидан бири. Биз уларни ҳурмат қиламиз, аммо уларни "улоқтириб" ташлашимизга ишонамиз.
Биз Роналдуга қарши жуда кўп марта ўйнаганмиз, у ажойиб футболчи. Криштиану Месси, Гризманн, Неймар ва Мбаппелар қаторида дунёнинг энг кучли беш футболчисидан бири ҳисобланади", - дейди Сересо.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар ўртасидаги дастлабки баҳс 21 февраль куни Мадридда бўлиб ўтади. Жавоб учрашувига эса 13 март куни Турин мезбонлик қилади.
Фикрлар