“Атлетико” раҳбари жамоани чемпион қилган Симеонедан воз кечишга тайёр
Испания чемпионатида ғолиб чиққан “Атлетико” президенти Энрике Сересо жамоа бош мураббийи Диего Симеоне ва ҳужумчи Луис Суарес ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Суарес – ажойиб ўйинчи ва жуда зўр инсон. У майдонда буни кўрсатиб қўйди. Лекин жамоада қолиши ёки кетишини унинг ўзи ҳал қилади.
Симеоне – “Атлетико” тарихида энг кўп соврин ютган мураббий. Лекин у ҳам ўзи истаганини қилиши мумкин. Агар қолишни истаса, бажонидил. Истамаса, кетиши мумкин. Ҳаммаси ўзига боғлиқ, - деди Энрике Сересо.
“Атлетико” жорий мавсумда “Реал” ва “Барселона”ни ортда қолдириб, ўз тарихида 11-маротаба Испания чемпиони бўлди.
Фикрлар