"Атлетико" Симеоне бошқарувидаги 500-ўйинини ўтказди

“Атлетико” кеча Ла Лиганинг 16-турида ўз майдонида “Хетафе” устидан 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Эътиборлиси, бу “матрасчилар”нинг Диего Симеоне бошқарувидаги юбилей 500-ўйини бўлди.

Маълумот учун, Симеоне “Атлетико”ни 2011 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг бошқарувида мадридликлар Испания чемпионати, Испания кубоги ва Суперкубоги, икки марта Европа лигаси ва УЕФА Суперкубогида ғалаба қозонган.

Аргентиналик мутахассиснинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!