"Атлетико" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Алехандро Гарначога Мадриднинг "Атлетико" клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда испан ОАВ хабар берди.

Бироқ, "Атлетико" учун собиқ футболчисини ортга қайтариш осон бўлмайди. "Манчестер Юнайтед" Гарначони сотмоқчи эмас, балки у билан шартномани яна узоқроқ муддатга узайтирмоқчи.

2022/2023 йилги мавсумда Гарначо Премьер-лигада 6 та ўйинда майдонга тушди. Унинг ҳисобида битта гол ва битта голли узатма мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!