“Атлетико” Суарес бошлиқ барча юлдузларидан воз кечяпти

Жорий мавсумда Испания чемпионлиги учун курашда “Реал” ва “Барселона”дан ўзиб кетиб, кейинчалик очколар ўртасидаги катта фарқни бой берган “Атлетико” ёзда таркибни янгилашга қарор қилди.

Мадридликлар чемпионат якунланиши билан бир неча футболчиларга рухсат бериб юборади.

“Атлетико” раҳбариятининг бу қарорга келишига, коронавирус пандемияси туфайли юзага келган молиявий инқироз сабаб бўлмоқда. Вазияти ўнглаш учун ҳимоячилар Хосе Хименес, Шиме  Врсалько, ярим ҳимоячилар Сауль Ньигес, Витоло сотиб юборилади, Лукас Торрейра “Арсенал”га қайтарилади.

Шунингдек, “Лион”дан ижарага олинган Мусса Дембелени ҳам Францияга қайтиб кетиши ҳақиқатга яқин. Энг асосий эса, жамоа тўпурари Луис Суарес эркин агент сифатида бошқа жамоалар таклифини қабул қиладиган кўринади. Уругвайлик футболчини бир неча клублар, хусусан, “Ливерпуль” ўз сафида кўрмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!