"Атлетико" Суаресга зўр шерик топди. Аммо...

"Атлетико" раҳбарияти яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида "Вильярреал" ҳужумчиси Жерар Моренони Мадридга олиб келишни режалаштирмоқда.

Marca нашрининг маълум қилишича, “матрасчилар” бош мураббийи Диего Симеоне Моренони жамоанинг уругвайлик ҳужумчиси Луис Суаресга тандем сифатида кўрмоқда. Симеоне аллақачон “Атлетико” спорт директори Андреа Бертедан Моренони сотиб олиш имкониятларини кўриб чиқишни сўраган.

Мадридликларни бу фикрдан фақатгина 28 ёшли футболчининг нархи қайтариши мумкин. Transfermarkt испаниялик голеодорни 35 млн еврога баҳоламоқда. Аммо "Вильярреал" уни 100 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас. Моренонинг “сариқ сув ости кемаси” билан имзолаган шартномасида унинг товон пули айнан 100 млн евро этиб белгиланган.

Жерар жорий мавсум “Вильярреал” сафида жами 32 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 23 та гол ҳамда 8 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!