"Атлетико" тарихидаги энг қиммат футболчи жароҳат олди

  • 25 май, 2020, 20:18
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Атлетико" Мадрид форварди Жоау Фелиш чап тиззасидан жароҳат олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, 20 ёшли португалиялик юлдуз Наварра университетида тиббий кўрикдан ўтказилган. Тез орада унинг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлади. У июнь ойида тикланиши кутилаётган Ла Лиганинг қолган ўйинларида майдонга тушолмаслиги ҳам мумкин.

“Атлетико” тарихидаги энг қиммат футболчи бу мавсум 20 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 4 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!