«Атлетико» «Тоттенҳэм» ҳимоячиси учун 30 миллион евро таклиф қилади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Атлетико» клуби «Тоттенҳэм»да ўйнаётган ҳимоячи Кристиан Ромерони ўз сафига қўшиб олиш ниятида.

Marca нашри хабарига кўра, мадридликлар яқин кунларда тахминан 30 миллион евро атрофидаги илк расмий таклифни йўллашга тайёрланмоқда. Шу билан бирга, «Тоттенҳэм» 28 ёшли аргентиналик футболчи учун камида 40 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. Манбаларга кўра, Ромерони қўлга киритиш учун асосий рақобат «Интер» томонидан бўлмоқда – миланликлар лондонликларга 35 миллион евро плюс 5 миллион евролик бонуслар таклиф этган.

Шу билан бирга, футболчининг ўзи Диего Симеоне бошқарувидаги жамоага ўтишни афзал кўраётгани айтилмоқда. Хабарларга қараганда, «Атлетико» Маттео Ружери ва Науэл Молина сотилгандан сўнг музокараларни жадаллаштиришни режалаштирмоқда. Бу орқали клуб аргентиналик ҳимоячини трансфери учун зарур молиявий ресурсларни бўшатиб олишни кўзламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!