Ads

Испаниянинг “Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Арда Туран ушбу трансфер бозори якунланганига қадар жамоани тарк этиши мумкин.

30 ёшли футболчининг хизматлари “Атлетико”га таклиф этилди. Бироқ Туран Диего Симеоненинг режаларига кирмайди.

Туран “Галатасарай”га ҳам ўтиши мумкин. Бироқ футболчига шахсий шартнома бандлари маъқул келмаяпти.

Туркиялик футболчининг каталон клуби билан шартномаси келгуси йили якунига етади.