
"Атлетико" Витоло ва Диего Косталарни таништирди
Мадриднинг “Атлетико” клуби ярим ҳимоячи Витоло ҳамда ҳужумчи Диего Косталарнинг тақдимот маросимини ўтказди.
28 ёшли Витоли мадридликлар сафига ёзда келиб қўшилган эди. Бироқ “матрасчилар”га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаслиги боис, биринчи даврани “Лас-Пальмас” сафида ижарада ўтказди.
Диего Костанинг “Атлетико”га қайтиши борасидаги хабарлар эса сентябр ойи сўнггида тарқалган эди. 29 ёшли форвард бунга қадар 2007-2009 ва 2010-2014 йиллар оралиғида “матрасчилар” сафида тўп сурган эди.
Фикрлар