Премьер-лига мураббийи футболни ўзбеклардан ўрганмоқчи!

CHERY AUTO

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида биринчи бўлиб футбол бўйича жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

Tecno

Бунга эришиш учун Элдор Шомуродов сардорлигидаги футболчиларимиз минтақавий саралаш турнирининг учинчи босқичида ўз гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаши кифоя қилинди.

Ҳамюртларимизнинг тарихий муваффақияти ҳали ҳамон акс-садо бермоқда, нафақат Ўзбекистондан, балки бошқа мамлакатлардан бу воқеага муносабатлар ҳали ҳам тингани йўқ.

Қозоғистон Премьер-лигасида иштирок этаётнан “Окжетпес” жамоаси бош мураббийи Қайрат Нурдаулетов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқиши замирида кўп йиллик машаққатли меҳнат ётганини ва бу борада қўшни мамлакатдан ўрганса бўладиган жиҳатлар борлигини таъкидлади.

- Менинг фикримча, Ўзбекистон  миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиққани бир кунлик иш натижаси эмас, балки бу жуда катта ва тизимли меҳнат самарасидир. Ўйлашимча, бу жараён ҳатто беш-олти йилмас, балки ўн йил давом этган.

Бу фақатгина мураббийлар ва футболчиларнинг хизматига боғлиқ эмас, Ўзбекистон футбол федерация, расмий шахслар, бу спорт турига масъулларнинг ҳам меҳнати бор. Эшитишимча, бу мамлакатда футбол масаласи парламент даражасида кўтарилади ва ҳар томонлама муҳокама қилинали. Ва буларнинг бари, Ўзбекистонда футболга муносабат яхши экани доим кўзга ташланиб туради.

Шунинг учун ҳам терма жамоанинг муваффақияти сюрприз эмас, катта ҳажмда амалга оширилган меҳнат натижасидир.

Таққослаш ҳақида нима дейиш мумкин? Ҳар доим шундай: ўзбекларни қирғизларга, туркманларни тожикларга солиштиришади. Биз қўшниларимизнинг  ғалабаларидан хурсанд бўлишни истаймиз, уларнинг натижаларига интилишни хоҳлаймиз. Балки, у ерларга бориб, ўрганиб ҳам келиш керакдир, - деди Қайрат Нурдаулетов.

Таъкидлаш жоизки, бугун Марказий Осиёнинг барча давлатларида футбол сезиларли даражада ривожланиб бормоқда. Осиё миқёсидаги мусобақаларда иштирок этаётган Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон терма жамоалари аввалги йиллардан яхшироқ натижалар қайд этаётгани кўриниб турибди.

Қозоғистон эса, УЕФА шафеълигидаги мусобақаларда иштирок этиб келмоқда.

Шундай бўлса-да, Ўзбекистон қолган қўшниларига нисбатан кучлироқ экани кўзга ташланмоқда. Хусусан, бугунги кунда Европанинг “топ-5” лигаларида минтақамиздан фақат ўзбекистонлик футболчилар тўп тепмоқда.

Бу борада Элдор Шомуродов беш йилдан бери Италияда ўйнаётгани, Абдуқодир Ҳусанов Англия Премьер-лигасида “Манчестер Сити” шарафини ҳимоя қилаётгани, Лазиз Мирзаев Испаниянинг “Леганес” клуби ёшлар жамоасида ўзини кўрсатишга ҳаракат қилаётганини мисол тариқасида келтириш мумкин.

Шомуродов трансферида хавотирли ҳолат юзага келди

Машҳур футболчи Ҳусановга ёрдам берадиган бўлди

Фанатлар босими бошланди: Гвардиола, Ҳусановни ўйнатасанми?

Файзуллаев бразилияликларнинг “жаҳли”ни чиқарди!

Гвардиолага айнан Ҳусанов етишмади!

Ҳусанов кўз ўнгида “Манчестер Сити” тарихий рекорд ўрнатди

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!