Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Хуанфран яқинлашиб келаётган ёзги трансферлар даврида жамоани тарк этади. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 34 ёшли футболчи “матрасчилар” билан шартномани узайтиришни рад этган. Энди у мавсум якунлангач эркин агент сифатида жамоани тарк этади.

Маълумот учун, Хуанфран “Атлетико” сафида 2011 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 354та ўйинда иштирок этди ва 6та гол ҳамда 40та голли узатмага муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Атлетико” Лукас Эрнандес ва Диего Годин каби футболчиларни ҳам йўқотган эди. Шунингдек бразилиялик ҳимоячи Филипе Луис  ва франциялик ҳужумчи Антуан Гризманн ҳам жамоадан кетишга яқин турибди.