“Атлетико” Хулиан Альваресни қайси клубга сотиши аниқ бўлди
Аргентиналик ҳужумчи Хулиан Альварес Мадриднинг “Атлетико” клубини тарк этиб, Лондоннинг “Арсенал” жамоасига ўтиши мумкин.
TEAMtalk нашри маълумотига кўра, “матрасчилар” раҳбарияти Альварес атрофидагиларга ёзги трансфер ойнасида уни қўйиб юборишга тайёр эканини маълум қилган.
Бироқ бир муҳим шарт бор: “Атлетико” футболчини Ла Лигадаги ашаддий рақиблар –“Барселона” ёки “Реал”га сотмайди, чунки клуб ўзининг бевосита рақибларини кучайтиришни истамайди.
Манбага кўра, Альварес фаолиятини давом эттириш учун эҳтимолий вариантлардан бири Англиянинг амалдаги чемпиони “Арсенал” ҳисобланади.
Футболчининг ўзи ҳам Англия Премьер-лигасига кўчиб ўтиш вариантига қизиқмоқда, аммо унинг асосий устувор танлови ҳозирча “Барселона” бўлиб қолмоқда.

Фикрлар