Ads

Мадриднинг “Атлетико” клуби “Бенфика” вингери Жоау Фелишнинг трансфери борасида расмий таклиф тайёрлади.

A Bola нашри тарқатган хабарга кўра “матрасчилар” 19 ёшли португалиялик футболчи учун лиссабонликларга 126 млн евро таклиф қилишган. Таъкидлаш керакки, унинг шартномасида 120 миллион евро товон пули кўрсатилган.

Айни дамда “Бенфика” раҳбарияти юқоридаги таклифни кўриб чиқмоқда.

felsih

Маълумот учун, Фелиш ўтган мавсум Португалия чемпионатида 26та ўйинда майдонга тушди ва 15та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.