"Атлетико" ёзда "Челси"нинг асосий ҳимоячисини сотиб олмоқчи

"Атлетико" Мадрид клуби раҳбарияти ёзда "Челси" ҳимоячиси Маркос Алонсони жамоага олиб келишни режалаштирмоқда.

The Sun нашрининг ёзишича "матрасчилар" 28 ёшли испаниялик футболчини жамоадан кетиши деярли аниқ бўлиб улгурган бразилиялик ҳимоячи Филипе Луисга муносиб ўринбосар деб ҳисоблашмоқда.

Маълумот учун, Алонсо “Челси” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум АПЛда 31та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!