"Атлетико" ёзда "Ливерпуль" хавбекини қўлга киритишга уруниб кўради

  • 24 апрель, 2019, 10:49
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Мадриднинг “Атлетико” клуби мавсумни “Герта” сафида ижара асосида ўтказаётган “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Марко Груичга жиддий қизиқиб қолди.

ESPN тарқатган хабарга қараганда “матрасчилар” 23 ёшли сербиялик футболчини ёзда “Манчестер Сити”га ўтиши мумкин бўлган Родрига муносиб ўринбосар сифатида қарашмоқда.

Маълумот учун, Груич жорий мавсум Бундеслигада жами 19та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 1та ассист ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!