“Атлетико” юлдузи бош мураббийга бош кўтарди
“Атлетико”нинг энг қиммат трансферларидан бўлган Жоау Феликс Мадрид дербисида захирага олгани учун бош мураббий Диего Симеонега норозилигини ошкора намоён қилди.
60-дақиқада майдондан чиқарилган ҳужумчи захира ўриндиғига бормасдан, трибунага чиқди ва у ердаги курсиларни тепиб ташлаш орқали бош мураббийга эътирозини кўрсатди.
Учрашувдан сўнг Симеоне Феликсни нега алмаштирганини изоҳлади.
- Менга ҳужум маркази ва майдон ўртасида янги кучлар керак эди. Устунлик “Реал” томонида бўлди ва биз жамоани курашга қайтарадиган голни уролмадик. Феликсни 90 дақиқа ўйнамоқчи бўлгани унинг клубга кўпроқ хизмат қилиш истагидан эканини биламан, - деди Симеоне.
Фикрлар