Ads

“Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Артуро Видаль янги мавсумдан фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин, дея хабар беради A Bola нашри.

Футболчи жамоага “Шальке 04”дан Леон Горецканинг келганидан норози. Бу унинг “Бавария”дан кетиш вақти келганини англатиши мумкин.

31 ёшли футболчига “Атлетико” қизиқиш билдирмоқда ва уни Габига ўринбосар сифатида қарамоқда. Мадридликлар мюнхенликларга Видаль учун 15 миллион евро таклиф қилишмоқчи.