
“Атлетико”га қарши баҳс олдидан “Реал” мухлислари учун яхши хабар
Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Дани Карвахаль Испания Ла лигаси 12-туридан ўрин олган “Атлетико”га қарши баҳсда иштирок этиши мумкин.
Унинг шифокори Сесар Кесада тикланиш жараёни муваффақиятли кечганлигини ма`лум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Карвахаль юрагидаги муаммолар сабаб, бир ярим ой майдондан ташқарида қолган эди.
Маълумот учун, “Атлетико” – “Реал” ўйини 18 ноябр куни Тошкент вақти билан 00.45 да старт олади.
Фикрлар