Ads

Мадриднинг “Реал” клуби “Атлетико”га қарши баҳс учун тайёргарликни давом эттирмоқда. Ушбу ўйин бўлиб ўтишига икки кун қолганида “бланкослар”нинг умумий машғулотларига Иско, Матео Ковачич ҳамда Лука Модрич каби футболчилар ҳам қайтишган. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Ковачич 14 сентябр санасида олган жароҳатидан сўнг илк бор “Реал” машғулотларида иштирок этди. Бироқ унинг шанба кунги баҳсда майдонга тушиши сўроқ остида.

Маълумот учун, “Атлетико” – “Реал” ўйини 18 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 00.45 да старт олади.

Минбар

Барча блоглар