"Атлетико"га қарши ўйин "Барса" учун "қиммат"га тушди

"Барселона" ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле Ла Лига 10-тури доирасида "Атлетико"га қарши ўйинда жароҳат олди. Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, "Барселона"нинг жароҳатланган футболчилари Жерар Пике ва Серхи Роберто қаторига франциялик футболчи ҳам қўшилди.

Форвард "матрасчилар" билан ўйинда "Атлетико" ярим ҳимоячиси Янник Феррейро Карраско билан тўқнашувдан сўнг ерга ноқулай йиқилиб, елкасидан жароҳат олди. Бугун "Барса" футболчилари клуб базасида тиббий кўрикдан ўтди, аммо матбуот хизмати Дембеле ҳақида расмий баёнот бергани йўқ,

Дембеле "кўк анор ранглилар" сафида кейинги ўйинларда майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда. 24 ноябрь куни каталонияликлар ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида "Динамо" билан баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!