"Атлетико"нинг асосий футболчиси 2,5 ойга дисквалификация қилинди

"Атлетико" ҳимоячиси Киран Триппьер ставкалар (гаров) бўйича қоидаларни бузгани учун 10 ҳафтага дисквалификация қилинди. Бу ҳақда ВВС хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, англиялик футболчи 2019 йилнинг ёзида ўзининг “Тоттенхэм”дан “Атлетико”га ўтиши бўйича гаров ўйнаган. Энди у 12 та ўйинда “матрасчилар”га ёрдам беролмайди.

30 ёшли Трипьер жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 19 та ўйинда майдонга тушди ва жамоасининг 4 та голига ассистентлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзигача имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!