"Атлетико"нинг асосий ҳимоячиси "Ювентус"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин
Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳимоячиси Филипе Луис жароҳат олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
Унга кўра 33 ёшли бразилиялик футболчи кеча “Реал Сосьедад”га қарши бўлиб ўтган ўйинда оёқ мушакларидан шикастланган. Ҳозирча унинг қачон сафга қайтиши номаълум. Бироқ, у 12 март куни “Ювентус”га қарши бўлиб ўтадиган ЕЧЛ 1/8 финал жавоб баҳсини ўтказиб юбориши мумкин.
Маълумот учун, Филипе Луис жорий мавсум “матрасчилар” сафида жами 22та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар