"Атлетико"нинг бразилиялик футболчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин
Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Филипе Луис фаолиятини "Манчестер Сити"да давом эттириши мумкин.
El Mundo Deportivo нашри тарқатган хабарга кўра “шаҳарликлар” устози Хосеп Гвардиола 33 ёшли бразилиялик футболчини узоқ муддатга сафдан чиққан Бенжамен Мендига муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.
Таъкидлаш керакки, Фелипе Луис учун асосий даъвогарлардан бири бу "Барселона" ҳисобланади. АПЛ клуби бу борада айнан каталонияликлар билан рақобатлашишига тўғри келади.
Маълумот учун, Луис жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 22та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг “матрасчилар” билан амалдаги шартномаси ёзда ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар