“Атлетико”нинг чемпионлиги ёш боланинг ўлими билан якун топди

“Атлетико”нинг Испания чемпионатида ғолиб чиққани 14 ёшли ўсмирнинг ўлимига сабаб бўлди.

Маълумотларга қараганда, клубнинг 14 ёшли мухлиси  “Атлетико”нинг чемпионлигини нишонлаш вақтида автомобилдан бошини чиқарган ва деворга урилган. Юраги тўхтаб қолган болакай тез ёрдам ходимларининг хатти-ҳаракатига қарамай, ҳаётдан кўз юмди.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” ўз тарихида 11-маротаба Испания чемпиони бўлди. Охирги марта Диего Симеоне шогирдлари 2014 йилда примерада зафар қучганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!