"Атлетико"нинг энг қиммат футболчиси дебют ўйинидаёқ жароҳат олди
Мадриднинг “Атлетико” клуби вингери Жоау Фелиш ўзининг дебют ўйинидаёқ жароҳат олди.
Marca нашри тарқатган хабарга кўра 19 ёшли португалиялик футболчи “Нумансия”га (3:0) қарши баҳсда жароҳат олди ва 27-дақиқадаёқ майдонни тарк этишга мажбур бўлди.
Эслатиб ўтамиз, “матрасчилар” Фелишни жорий ёзги трансферлар даврида “Бенфика”дан 120 млн евро эвазига сотиб олишган эди. У клуб тарихидаги энг қиммат футболчи ҳисобланади.
Маълумот учун, Жоау Фелиш ўтган мавсум “Бенфика” сафида жами 42та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 20та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар