Ads

Хабарингиз бор Мадриднинг "Атлетико" жорий мавсум Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида қолиб кетди. Гуруҳда "Рома" ва "Челси"дан сўнг 3-ўринни қўлга киритган "матрасчилар" Европа лигасига равона бўлишди. Бу эса клуб ғазнасига сезиларли зарар етказди.

Аниқроғи, "Атлетико" жорий мавсум ЕЧЛда бор йўғи 16,2 млн евро ишлаб топди ҳолос. Шундан 12.7 миллиони мусобақадаги иштироки учун, қолгани эса дуранг ва ғалабалар учун берилган. Айтиш керакки, Диего Симеоне жамоаси ўтган мавсум ушбу мусобақада жами 60 млн евро ишлаб топган эди.

AS нашрининг хабар беришича "Атлетико" Европа лигасида муваффақиятли иштирок этган тақдирда ҳам камида 30 млн евро йўқотади.