"Атлетико"нинг Фелиш учун талаби маълум

"Атлетико" Мадрид ҳужумчиси Жоау Фелиш фаолиятини "Барселона"да давом эттириши ҳақида тобора хабарлар кўпайиб бормоқда. 

Ушбу ўтиш трансфер ойнасининг сўнгги соатларида амалга ошиши тахмин қилинаётганди. Инсайдер Фабрицио Романо берган хабарга кўра, ҳамон музокаралар давом этмоқда. 

"Матрасчилар" ҳужумчисининг бир йиллик ижараси учун "Барса"дан 8 миллион евро талаб қилмоқда. Ўз навбатида "кўк-анорранглилар" ушбу миқдорни камайтириш ниятида. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!