"Атлетико"нинг собиқ ҳужумчиси январда Рим клубига ўтиши мумкин
"Верона"да тўп сураётган хорватиялик тажрибали ҳужумчи Никола Калинич Италиянинг бошқа бир клубига ўтиши мумкин.
Журналист-инсайдер Николо Скиранинг маълум қилишича, футболчининг агенти “Лацио” билан музокаралар олиб бормоқда. Трансфер келаси ой амалга оширилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Никола "Верона" сафига 2020 йилда "Атлетико"дан кўчиб ўтган эди. Унинг трансфери италияликларга 1,8 миллион еврога тушган эди.
Калинич А Сериянинг жорий мавсумида 9 та учрашувда иштирок этди ва 3 та гол ва ҳамда 1 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар