"Атлетико"нинг собиқ сардори футболчилик фаолиятини якунлади

“Атлетико”нинг собиқ сардори Габи Фернандес 37 ёшида футболчилик фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Испаниялик футболчи сўнгги икки мавсумни Қатарнинг “Ал-Садд” клубида ўтказди.

Габи “Атлетико” сафида 2004 йилда дебют қилган эди. У фаолияти давомида “Хетафе” ва “Сарагоса” клубларида ҳам тўп сурган. “Матрасчилар” сафида 417 та ўйинда майдонга тушган Габи мадридликлар билан Испания чемпиони, Испания кубоги ва Суперкубоги ғолиби бўлди. Бундан ташқари, икки бор Европа лигасида зафар қучди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!