"Атлетико"нинг совринсиз серияси давом этмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Атлетико Мадрид" жорий мавсумда ҳам бирорта соврин юта олмади.

Жамоа Европа чемпионлар лигаси ярим финалида "Арсенал"га мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди (0:1, биринчи ўйин — 1:1).

Шунингдек, Диего Симеоне шогирдлари Ла Лигада чемпионлик учун имкониятни йўқотди, Испания Кубоги финалида "Реал Сосьедад"га ютқазди ва Суперкубок ярим финалида "Реал Мадрид"дан мағлуб бўлди.

“Матрасчилар” сўнгги бор 2021 йилда — Ла Лига чемпиони сифатида соврин қўлга киритган эди.

Маълумот учун, клуб ички чемпионатда 63 очко жамғариб, турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!