АТР мавсумнинг энг яхши ўйинини аниқлади

АТР матбуот хизмати жорий йилги спорт мавсумининг энг яхши ўйини бўйича сўровнома эълон қилган эди. Унга кўра, бу йилги энг яхши икки ўйин маълум бўлди.

2018 йилнинг энг яхши ўйини сўровномасида "Мастерс" туркумига кирувчи Индиан-Уэллсе турнирининг финал баҳси – Хуан-Мартин Дель Потро ва Рожер Федерер (6:4, 6:7, 7:6) ўртасидаги ўйин эътироф этилди.

Шунингдек, Парижда ўтган "Мастерс" мусобақасининг ярим финалидаги Новак Жокович ва Рожер Федерер - (7:6, 5:7, 7:6) учрашуви мавсумнинг энг яхши ўйини деб топилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!