Аudi Cup. “Бавария” сўнгги ўринни олди
Ads

Ҳозиргина Германиянинг Мюнхен шаҳридаги “Альянц-Арена” стадионида “Аudi Cup” норасмий турнирнинг 3-ўрин учун ўйини якунланди.

Ярим финалда мағлуб бўлган “Наполи” ва “Бавария” жамоалари 3-ўринни қўлга киритиш учун ўзаро баҳс олиб боришди.

Ушбу ўйинда Кулибалик хамда Жаккеринилар томонидан киритилгангол неапольликларга ғалаба келтирди ва жамоа 3-ўринни қўлга киритди. Мезбон “Бавария” эса 4 жамоа орасида сўнггиси бўлди.

Бироздан сўнг, ушбу турнирнинг финал ўйини старт олади. Бош соврин учун “Атлетико” ва “Ливерпуль” жамоалари кураш олиб боришади.

Аudi Cup. 3-ўрин учун

Наполи (Италия) – Бавария (Германия) 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 14 Кулибали, 2:0 – 55 Джаккерини.

Наполи – Сепе (Рафаэл, 46), Маджо (Хюсай, 61), Гулям (Мариу Руй, 46), Кулибали, Максимович (Кирикеш, 61), Гамшик (Джаккерини, 46), Кальехон(Жоржиньо, 61), Мертенс (Паволетти, 78), Инсинье (Рог, 46), Зелиньски (Милик, 78), Диавара (Аллан, 62).

Бавария – Фрюхтль, Зюле (Авуджа, 78), Фридль, Май, Видаль (Толиссо, 64), Руди (Файн, 77), Коман (Рибери, 64), Киммих, Саншеш, Тилльманн,Винцхаймер (Црнички, 64).

Огоҳлантиришлар: Жоржиньо (73), Мертенс (74), Рог (77).