"Аугсбург" "Боруссия" Дортмундни ишончли ҳисобда таслим этиб, онлайн жадвалда карвонбошиликни ўз қўлига олди
Германия Бундеслигаси 2-туридан ўрин олган "Аугсбург" - "Боруссия" Дортмунд учрашуви ўз якунига етди. Унда майдон эгалари дортмундлик рақибларини 2:0 ҳисобида таслим этди.
Шу тариқа, 2 та учрашувдан сўнг 6 очко тўплаган "Аугсбург" онлайн жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди.
- 90+4'

Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Жавоҳир Азимов олиб борди.
- 90+3'
Ҳуммельснинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.
- 90+2'

Ўйин сўнгида "Аугсбург"да 2 та ўзгариш: Груезо ва Андре Ҳан ўрнига Суши ҳамда Стробл ўйинга қўшилди.
- 90'

Асосий вақтга 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 89'

Холанднинг яқин масофадан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 89'
Жарима майдони марказига узатилган тўпни мезбонлар ҳимоячиси қайтарди.
- 87'
Рейнанинг узоқ масофадан берган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.
- 85'

Рақиб жарима майдони ичидан зарба берган Ҳуммельснинг уринишини дарвозабон қайтарди.
- 83'

Аксель Витсель ўрнига Даҳуд майдонга тушди.
- 81'
Мезбонларнинг хавфли ҳужумларини "Боруссия" ҳимоячилари базўр бартараф этмоқда.
- 78'
Кам ҳужумга ўтаётган "Аугсбург" футболчиларининг уринишлари хавфли чиқмоқда.
- 76'

Ҳакамга эътироз билдирган Жан огоҳлантирилди.
- 75'
Беллингемга нисбатан жарима майдони яқинида қўполлик ишлатилди.
- 74'
"Асаларилар"нинг ҳужумлари ўхшамаяпти. Бугун Фавр шогирдлари негадир ўйнай олмаяпти.
- 72'
Бурчакдан оширилган тўпга дортмундликлардан ҳеч ким зарба бера олмади.
- 71'

Марказда қўполлик ишлатган Витсель огоҳлантирилди.
- 69'

Рейньер Жезус Менье ўрнига майдонга тушди.
- 69'
"Боруссия"га гол зарур. Шу сабабли, тинмай олдинга ўтаётган Фавр шогирдларининг уринишлари ўхшамаяпти.
- 66'
Менье ишлатган қўполликдан сўнг меҳмонлар стандарт вазият ишлаб олишди. Аммо жарима майдонига оширилган тўпни рақиб футболчилари қайтарди.
- 64'

Санчо майдонда ётибди.
- 63'
Футболчилар асабларини жиловлаб олмаса бўлмайди. Кимгадир қизил кўрсатилиши мумкин.
- 60'

Ройс ҳамда Брант Беллингем ва Геррейро ўрнига майдонга тушди.
- 57'

Грегорич ўрнига Йенсен майдонга тушди.
- 56'
Рейна жарима майдончаси чизиғи олдида йиқитилди. Ҳакам эса бундай эмас, деб баҳолади.
- 54'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борган Калижури ҳисобдаги фарқни оширди.
- 51'
"Боруссия" тинмай ҳужум қилмоқда, бироқ жарима майдончаси ичига кира олмаяпти.
- 48'
Иккинчи бўлимни ҳам меҳмонлар хавфли ҳужум билан бошлади.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди!
- 45+2'

Танаффус!
- 45'

Биринчи таймга 2 дақиқа қўшилди.
- 43'
Гол ўтказиб юборган дортмундликлар олдинга ўтмоқда. Аммо рақиб ҳимоячилари ҳам яхши ҳаракат қиляпти.
- 40'

ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!
Стандартдан узатилган тўпни Удуохай дарвозага тўғирлади.
- 38'

Менье рақибининг юзига қўл билан зарба бериб юборди. Ҳакам эса уни жазолади.
- 37'
Геррейро ҳужумда фол ишлатди.
- 36'
Дортмундликлар марказда тўпни назорат қилмоқда.
- 33'
Меҳмонларнинг навбатдаги ҳужуми ҳам муваффақиятсиз якунланди.
- 30'

Холанд ва Хедира ҳам сариқ карточка олди. Футболчилар қоидани кўп бузмоқда.
- 29'

Рейнани йиқитган Грегорич огоҳлантирилди.
- 28'

Бирга-бир вазиятдан зарба берган Беллингемнинг уринишини дарвозабон ушлаб олди.
- 27'
Марказда Беллингем рақибига нисбатан қўполлик ишлатди.
- 24'

Бирга-бир вазиятга чиқиб, дарвозабонни алдаб ўтган "Аугсбург" ҳужумчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган эди.
- 21'
Менье қулай позициядан зарба йўллай олмади. Яхши вазият бой берилди.
- 18'

Груэцо Рейнанинг оёқига тепди. Ёш футболчи майдонда ётибди.
- 17'
"Боруссия" футболчилари босим қилишда давом этмоқда.
- 14'

"Асаларилар"нинг бурчак зарбасини мезбонлар қайтарди.
- 11'

Нидерлехнер офсайдда қолиб кетди.
- 10'
Санчонинг Холанд билан комбинацияси яхши чиқди. Бироқ сўнгги лаҳзада инглиз вингери тўпни узоқлаштириб юборди.
- 9'
Майдон бўйлаб меҳмонлар ўзаро узатмалар билан рақибни югуртирмоқда.
- 6'

Витселнинг тўпни тўхтатмасдан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 5'
Яккакурашларда футболчилар бир-бирларини аямаяпти.
- 3'
Кутилганидек, дортмундликлар ўйинни фаоллик билан бошлади.
- 1'

Учрашув бошланди!
- 0'
Ўйин бир неча дақиқа ичида бошланади.
- 0'
Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ихлосмандлари!



Фикрлар