Асосий мазмунга ўтиш

Теннис

Australian Open. Новак Жокович чемпион!

Shahzod
Изоҳлар: 0

Бугун Австралия очиқ чемпионати эркаклар ўртасидаги баҳсларида финал учрашуви бўлиб ўтди.

Мукофот жамғармаси 43 млн АҚШ долларини ташкил этадиган турнир финалига сербиялик Новак Жокович ва австриялик Доминик Тимлар етиб келишди. Ҳал қилувчи учрашув қизиқарли ва томошабоп ўтди. 

4 соат 3 дақиқа давом этган беллашувда Жокович 6:4, 4:6, 2:6, 6:3 ва 6:4 ҳисобида ғалабага эришди ва мусобақанинг бош совринини ўзиники қилди. 

Шу тариқа, 32 ёшли ракетка устаси фаолиятида 17-марта "Катта дубулға" турнирида зафар қучди. Шуларнинг нақд 8 таси Австралия очиқ чемпионатига тўғри келади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ