Авазбек Ўлмасалиев: Мураббийларнинг ишончини қозонмоқчиман

“Локомотив” шарафини ҳимоя қилишдан хурсандман. Бу ерда ўзимни кўрсатиб, Осиё чемпионлар лигаси, Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларида жамоанинг ғалабаларига ўзимнинг муносиб ҳиссамни қўшишни ва шу орқали мураббийларнинг ишончини қозонишни истайман.

“Локомотив” – Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони. Жамоа ажойиб футболчилардан ташкил топган. Бу ерда ўйин кўрсатиб, ўзимга муносиб тажриба орттираман. Янги жамоадошларимдан кўп нарсаларни ўрганмоқчиман", - деди Ўлмасалиев клуб расмий сайтига берган интервьюсида.