Австралия Осиё кубоги совринини ОФКга топширди

Тантанавор соврин топшириш маросимида Австралия афсонаси, ўз терма жамоаси учун 100 дан ортиқ ўйин ўтказган ва 2015 йилги Осё кубоги  чемпионлиги йўлида ўзининг голлари билан чексиз ҳисса қўшган Тим Кэйхилл ҳам иштирок этди.

Ўтган йили май ойида ўтказилган Осиё Кубоги 2019 қуръасида янги трофей ОФК томонидан эълон қилинган эди.

Эски кубок сўнгги бор 2015 йилги Осиё Кубоги мезбонлари томонидан юқори кўтарилган эди. 1956 йилда тақдим этилган ушбу кубок 60 йилдан кўпроқ муддат давомида мусобақанинг ажралмас бир бўлаги сифатида намоён бўлган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!