Австралия терма жамоаси аъзоси Ўруновга қизиқаётган жамоага ўтиши мумкин

Сербиянинг "Црвена Звезда" клуби ва Австралия терма жамоаси ҳимоячиси Милош Дегенек фаолиятини "Спартак" Москвада давом эттириш ниятида эканини айтди.

“Спартак” – ажойиб мухлисларга эга кучли жамоа. У билан ҳамкорлик қилиш мен учун шараф. Мен Жаҳон чемпионати пайтида Россияда бўлганман, бу гўзал мамлакат. Менга у ерлар жуда ёққан.

“Спартак”га ўтиш бу ажойиб иш бўларди. Россия чемпионати жуда кучли. Мухлислар, стадионлар, мамлакат...ҳаммаси чиройли”, - дейди Дегенек.

Маълумот учун, 26 ёшли Дегенек жорий мавсум “Црвена Звезда” сафида 37 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. У фаолияти давомида "Штутгарт", "Мюнхен 1860", "Йокогама Маринос" ва "Ал-Хилол" каби жамоаларда тўп сурган.

Бундан аввалроқ, ҳамюртимиз Остон Ўрунов ҳам "Спартак"га кўчиб ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!