Австралия терма жамоаси бошқарувига 9 мураббий номзоди кўрилмоқда

Хабарингиз бор, Австралия терма жамоаси бош мураббийи Анге Постекоглу ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилганди. Шунинг учун “яшил қилтъа” вакиллари бу ўринга номзод қидирмоқда.

AFP нашрининг маълум қилишича, Австралия футбол Федерацияси февраль ойида бош мураббийни аниқлайди. Раҳбарлар терма жамоа мураббийлиги учун 9 номзодга тўхталиб ўтишган.

Номзодлар орасида Юрген Клинсманн ва Свен-Еран Эрикссон ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!